"Манчестер Сити"да жиддий йўқотиш. Гвардиола жамоанинг асосий футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслигини айтди

"Манчестер Сити" Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб баҳсида "Реал" билан куч синашади. Мазкур беллашув олдидан англияликлар сафида жиддий йўқотиш мавжуд. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола маълум қилди.

Мураббийнинг айтишича, Серхио Агуэро "Реал"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади. Чунки унда жароҳат бор.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Манчестер Сити" учрашувида меҳмонлар Мадридда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жавоб баҳси 7 августга белгиланган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!