“Манчестер Сити”да катта йўқотиш

  • 24 декабрь, 2022, 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”га Қатардаги жаҳон чемпионати қиммат тушди. Хосеп Гвардиола мундиалда жароҳат олган марказий ҳимоячи Рубен Диаш хизматидан фойдалана олмайдиган бўлди.

Tecno

Португалия терма жамоаси сафида мундиалда қатнашган футболчи тизза ости боғламларини шикастлаб олган ва оёққа туриши учун бир ой атрофида вақт керак бўлади.

25 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 12 та учрашувда майдонга тушган эди.

Диаш “Манчестер Сити”га 2020 йили олиб келинган ва клуб билан 2027 йилнинг ярмигача шартнома имзолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!