"Манчестер Сити" матбуот хизмати жамоада яна коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланганини эълон қилди.

Ҳимоячи Эрик Гарсия ва клуб ходимларидан бири COVID-19 га топширган тест натижаси мусбат натижани берган. Ҳар иккалси ҳам Премьер лига ва Буюк Британия қоидалари асосида карантинга олинади.

29 декабрь куни Габриэль Жезус, Кайл Уокэр, номи ошкор қилинмаган яна учта футболчи ва икки ходимда коронавирус аниқлангани маълум қилинганди.

АПЛ доирасида "Эвертон"га қарши бўлиб ўтиши керак бўлган учрашув қолдирилганди. Бугун "шаҳарликлар" Тошкент вақти билан соат 21:30 да "Челси"га қарши навбатдаги тур ўйинида иштирок этиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)