"Манчестер Сити"дан навбатдаги ғалаба. Холанддан дубль, Де Брюйнедан чиройли гол (Видеошарҳ)

АПЛ 13-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Брайтон" баҳси якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Шаҳарликлар" сафида Эрлинг Холанд дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Кевин Де Брюйне ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. "Чайкалар" таркибида Леандро Троссард "Сити" дарвозасини ишғол қилди. 

Гвардиола шогирдлари очколари сонини 26 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 2-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!