"Манчестер Сити"га 2 метрлик ҳужумчи келяпти
"Манчестер Сити" скаутлари шанба куни Англиянинг 5-дивизионида иштирок этувчи "Солихалл Мурс"да ўйнаётган ҳужумчи Кайл Хадлинни кузатди.
The Athletic маълумотларига кўра, Хадлин Буюк Британиядаги энг баланд бўйли профессионал футболчи ҳисобланади. Унинг баландлиги 2 метр 6 сантиметр.
"Манчестер Сити" учун янги мавсумни мағлубиятлар билан бошланди. Хосеп Гвардиола шогирдлари дастлаб Англия суперкубогида "Лестер"га, кейин эса премьер-лиганинг илк турида "Тоттенхэм"га имкониятни бой бериб қўйди. Иккала ўйинда ҳам "шаҳарликлар" рақибларига 0:1 ҳисобида ютқазди.
"Манчестер Сити" навбатдаги учрашувини 21 август ўз майдонида "Норвич"га қарши ўтказади.
Фикрлар