"Манчестер Сити"га ўтадиган "янги Агуэро" 1 ўйинда 6 та гол урди

CHERY AUTO

"Ривер Плейт" ҳужумчиси Хулиан Альварес Либертадорес кубоги гуруҳ босқичи 6-турида 6 гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу баҳсда унинг жамоаси Перунинг "Альянс Лима" жамоасини ўта йирик 8:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Tecno

Хулиан бир учрашувда 6 та гол урган "Ривер Плейт" тарихидаги биринчи футболчи бўлди. Қайд этиш лозим, 22 ёшли аргентиналик форвард июль ойида "Манчестер Сити"га кўчиб ўтади.  

Унинг трансфери январь ойидаёқ ҳал қилинганди. Бироқ "шаҳарликлар" раҳбарияти иқтидорли футболчини мавсум якунига қадар ўз клуби сафида ижара асосида тўп тепишини маъқул кўрди. 

Comments

You must be logged in to commet!