"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан МЮда йўқотиш бор

"Манчестер Юнайтед"ни Англия кубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши баҳс кутиб турибди. Мазкур беллашув олдидан "қизил иблислар" сафида йўқотиш мавжуд. Жамоа ҳужумчиси Антони Марсияль жароҳат олгани маълум бўлди.

"Манчестер Юнайтед"нинг баёнотида қайд этилишича, Марсяьл "Фулхэм"га қарши ўйиндан кейин оёғидан жароҳат олган. Унинг қачон майдонга қайтиши ҳақда маълумотлар йўқ. 

Марсиял бу мавсум бир неча бор сафдан чиқди ва кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди. Шундай бўлсада, франциялик ҳужумчи жамоаси таркибида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та голда иштирок этишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!