"Манчестер Сити"га Хитойдан мутахассис келди

Хаун Мануэль Лильо "Манчестер Сити" мураббий штабига қўшилди, дея хабар бермоқда клуб матбуоти.

54 ёшли мутахассис янги мавсумдан Хосеп Гвардиола ассистенти сифатида иш бошлайди.

"Биз Гвардиола билан кўп йиллардан буён танишмиз. Унинг жамоасининг бир қисми бўлганимдан хурсандман", - дейди Лильо.

Мутахассис бунгача Хитойнинг "Циндао Хуанхай" клубини бошқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!