"Манчестер Сити"нинг эътибори "Бавария" юлдузига тушди

“Манчестер Сити” ўз сафини “Бавария” юлдузи билан кучайтириши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, "шаҳарликлар" Мюнхен клубининг ярим ҳимоячиси Серж Гнабрини нишонга олган. Ўз навбатида франциялик футболчи ҳам немис гранди билан шартномасини узайтиришдан бош тортиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гнабрининг "Бавария" билан шартномаси кейинги мавсум охирида якунига этади. Агар футболчи шартномасини янгиламаса, эркин агент сифатида жамоани тарк этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Аввалроқ, Гнабри Англия премьер-лигасида ўйнаган ва у ерда "Арсенал" ҳамда "Вест Бромвич" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!