“Манчестер Сити”нинг иши қимматга тушадиган бўлди

“Манчестер Сити” 2023 йилнинг ёзида ўз тарбияланувчиси Коул Палмерни рақиб жамоа – “Челси”га 47 миллион евро эвазига сотиб юборди.

Манчестерликлар ўз қарорини ёш ўйинчининг асосий таркибга кириш имконияти йўқлиги билан изоҳлади.

Бироқ Лондон клубига ўтганидан кейин ҳужумкор футболчи ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасининг энг ёрқин ўйинчиларидан бўлди.

Палмер янги мавсумда ҳам энг самарадор ўйинчилардан бўлиб турибди. Лондонликлар у билан келишувни ўйлаб ўтирмай, 2033 йилгача узайтириб ҳам бўлди.

Football Insider нашрининг ёзишича, “Манчестер Сити” 22 ёшли ўйинчини сотиб юбориб, катта хатога йўл қўйганини англаб етган. Энди “шаҳарликлар” Коулни ортга қайтармоқчи. Улар бу футболчи ёзда жамоани тарк этадиган Кевин де Брюйне ўрнини эгаллашини истаяпти.

Бунинг учун манчестерликлар 90 миллион еврога баҳоланаётган Палмер учун 150 миллион евро тўлашга тайёрлиги айтиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!