"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси жамоага қайтишга тайёр

CHERY AUTO

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, "Манчестер Сити" тарбияланувчиси Жеймс Траффорд жамоага қайтишга рози. 

Tecno

Маълумотларга кўра, дарвозабон "Бернли" билан келишувга эришилса, "шаҳарликлар" сафига ўтишга тайёр.

Ҳозирда "Сити" клуби трансфер нархини пасайтириш устида иш олиб бормоқда. Амалдаги келишувга кўра, манчестерликлар Траффордни 40 миллион фунт эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Аммо жамоа ушбу суммадан камроқ тўлашни истамоқда.

Хабарда маълум қилинишича, Траффорднинг қайта харид қилиниши Эдерсоннинг эҳтимолий кетиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бразилиялик посбон эса Туркиянинг "Галатасарай" клуби билан музокара олиб бораётгани ҳақида бир неча машҳур нашрлар ёзмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!