"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси француз клубига ўтди
"Сент-Этьен" клуби ўзининг расмий сайти орқали марказий ҳимояч Эльяким Мангаля билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
30 ёшли тажрибали футболчи француз клуби сафига эркин агент сифатида бориб қўшилган ва жорий мавсум охирига қадар шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Мангаля фаолияти давомида "Порту", "Манчестер Сити" ва "Эвертон" каби жамоаларда ўйнаган. Унинг сўнгги иш жойи "Валенсия" клуби бўлган эди.
Мангалянинг айни дамдаги трансфер нархи 2 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар