“Манчестер Сити”нинг уч футболчиси сафга қайтди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячилари Лерой Сане, Давид Силва ва Фабиан Дельфлар ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Швейцариянинг “Базель” клубига қарши баҳс арафасида машғулотларга қайтди.

Ҳар уччала футболчи ҳам жароҳати боис, жамоасининг сўнгги ўйинларини ўтказиб юборган эди. Manchester Evening News хабарига кўра, улар “шаҳарликлар”нинг бугунги машғулотларида иштирок этишган.

Шу тариқа, “Манчестер Сити”да жароҳатини даволатаётганлар сони иккита бўлиб қолди. Булар Бенжамин Менди ҳамда Габриэль Жезуслардир.

Маълумот учун, “Базель” – “Манчестер Сити” ўйини 13 феврал оқшомида Тошкент вақти билан соат 00.45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!