“Манчестер Сити”нинг яна бир юлдузига чиқиш эшиги очилди

  • 11 август, 11:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар таркибини Англия Премьер-лигасидаги рақиби “Манчестер Сити” футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романога кўра, “шпорлар” нишонига “шаҳарликлар”нинг бразилиялик ҳужумчиси Савио тушган.

Манбанинг таъкидлашича, томонлар Сави трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборди. Бразилиялик иқтидор эгаси мунтазам ўйин амалиёга эга бўлиш учун Лондонга кўчиб ўтишга қарши эмас.

Қолаверса, “Тоттенхэм” бош мураббийи Томас Франк Савио трансферини шахсан қўллаб-қувватламоқда ва у билан ишлаш имкониятидан мамнун.

Савио 21 ёшда. У Европада 2022 йилдан бери фаолият юритмоқда. “Атлетико Минейро” клуби тарбияланувчиси Нидерландиянинг ПСВ ва Испаниянинг “Жирона” каби жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумда Савио “Манчестер Сити” таркибида барча мусобақаларда 48 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра, унинг трансфер қиймати €50 миллионни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!