
Манчестер юлдузининг қимматбаҳо машинасини тортиб олишди
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Андре Онананинг қимматбаҳо автомобили полиция вакиллари томонидан вақтинчалик мусодара қилинди.
Гап шундаки, нархи 350 минг фунт стерлингдан қиммат турадиган Lamborghini Urus русумли машинани Андренинг дўсти тегишли суғуртасиз бошқарган пайтда полиция ходимлари томонидан тўхтатилган.
Полиция футболчига тегишли машинани эвакуаторга юклаб, жарима майдончасига олиб кетган. Бу воқеа 7 май куни содир бўлгани айтилмоқда.
Андре Онанада машинасини қайтариб олиши учун икки ҳафта вақт бор. Энди машғур дарвозабон Lamborghini Urus айнан унга тегишли экани ва белгиланган тартибда суғуртадан ўтказилганини исботлаб бериши керак. Агар Онана бу ишни ўз вақтида қилмаса, қимматбаҳо машина аукционда сотиб юборилади ёки утилизацияна жўнатилади.
Фикрлар