"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида хабардор бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Магуайр огоҳлантирилди. 

  • 90+'

    Матичнинг узоқ масофадан берган зарбаси ўхшамади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Тратибсизлиги учун Обамеянг сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 87'

    Обамеянг ўрнига Мустафи майдонга тушди. 

  • 86'

    Виллиан ўрнига Мейтленд-Найлз майдонга тушди. 

  • 85'

    МЮ штурм уюштира бошлади. 

  • 82'

    Каванига узатилган тўпни Холдинг боши билан узоқлаштирди. 

  • 79'

    Холдинг тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 78'

    Жарима майдонига бурчакдан узатилган тўп кучсиз чиқди. 

  • 76'

    Льяказетт ўрнига Нкетиа майдонга тушди. 

  • 75'

    Фернандеш ўрнига Ван де Бек майдонга тушди. 

  • 75'

    Гринвуд ўрнига Кавани майдонга тушди.

  • 72'

    Гринвуд сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 69'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Обамеянг 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди. 

  • 68'

    Погба жарима майдони ичида Бельеринни йиқитди. Пенальти!

  • 65'

    Жарима майдонига Тирни узатган тўпни Де Хеа қайтарди, Элненининг такрорий зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 62'

    Матич ўрнига Фред майдонга тушди. 

  • 59'

    Партининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси Де Хеа томонидан ушлаб олинди.

  • 58'

    Тирнининг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтариб қолинди. 

  • 55'

    Магуайрнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 54'

    Ўйин ҳамон майдон марказида кечмоқда. 

  • 52'

    Обамеянгнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 50'

    Погба ҳаводаги курашда Холдингни ушлаб қолди. 

  • 48'

    Бурчакдан узатилган тўпга Линделёф боши билан аниқ зарба бера олмади. 

  • 48'

    Упн-Бисакканинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдондан чиқиб кетди. 

  • 46'

    "Юнайтед"нинг бурчак зарбаси наф келтирмади. 

  • 46'

    Фернандешнинг зарбаси ҳимоячи томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 44'

    Саканинг жарима майдони марказидан бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 42'

    Рэшфордни яхши узатма билан таъминлашди. Аммо у тўпни бўйсундириш жараёнида тўпни қўли билан ўйнади. 

  • 41'

    Бельериннинг узатмаси анча ноаниқ кетди. 

  • 39'

    Виллианнинг зарбаси салгина ноаниқ кетди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 37'

    Обамеянгнинг узатмасига Льяказетт зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 35'

    Виллианнинг узатмасини Обамеянг тўхтатиб қола олмади. 

  • 32'

    МЮ бироз фаоллашди. Улар фаолроқ прессинг амалга ошира бошлади. 

  • 29'

    Обамеянгнинг жарима майдони марказига узатган тўпи ўтмади. МЮ тезкор қарши ҳужумга қочиб кета олмади.

  • 27'

    Габриель сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 25'

    Фернандеш офсайдда қолиб кетди. 

  • 25'

    Холдинг сариқ карточка олди. 

  • 24'

    Виллианнинг жарима майдонига узатган тўпини Погба қайтариб юборди. 

  • 23'

    Уан-Бисакка жарима майдони яқинида фол ишлатди. "Арсенал"да хавфли стандарт. 

  • 22'

    Фред сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 22'

    Гринвуднинг яқин бурчакка берган зарбасини Лено қайтарди. 

  • 20'

    Ҳар икки жамоа ҳам вазиятлар яратишда оқсамоқда. 

  • 17'

    Бруну пас беришга кечикди. 

  • 16'

    Погба майдон марказида фол ишлатди. 

  • 14'

    Бельериннинг узатмасига Обамеянг етиб бора олмади. 

  • 12'

    "Тўпчилар" ҳамон ташаббусни ўз қўлларида ушлаб турибди. 

  • 10'

    Саканинг якуний узатмасини Магуайр ўзтказмади. 

  • 9'

    "Арсенал" тўпни кўпроқ ўзида ушлаб турибди. 

  • 7'

    Бурчак зарбасидан сўнг, манчестерликлар тўпни қайтариб юборишга муваффақ бўлди. 

  • 6'

    Саканинг жарима майдонига тўпни узатишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 5'

    Виллиан майдон марказида қоидани бузди. У тўпни ўзида узоқ ушлаб туриш оқибатида олдириб қўйди. 

  • 3'

    Виллианнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  • 0'

    Ўйин бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛда 7-турнинг марказий беллашуви бошланмоқда. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!