"Манчестер Юнайтед" - "Астон Вилла": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 17-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Астон Вилла"ни қабул қилади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+6'

    Ўйин якунланди.

  • 90+5'

    Поль Погбанинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 90+4'

    Фред ўрнини Аксель Туанзебега бўшатиб берди.

  • 90+3'

    Мэтти Кэшнинг зарбасини дарвозабон зарарсизлантирди.

  • 90+2'

    Жек Грилишнинг бурчаклан узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Неманья Матич қўполлик билан рақибни тўхтатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 89'

    Люк Шоу қарши ҳужумни тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 87'

    Бруно Фернандеш ўрнига Дэниель Жеймс майдонга тушди.

  • 84'

    Анвар Эль-Гази майдонни тарк этди, Кейнан Дэвис ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Тайрон Мингс рақибига қўполлик ишлатди.

  • 79'

    Бертран Траоре захирага олинди, Жейкоб Рэмзи майдонга тушди.

  • 78'

    Маркус Рэфшорднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 77'

    Бруно Фернандешнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 74'

    Люк Шоунинг пасини Поль Погба тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 72'

    Анвар Эль-Газининг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 71'

    Антони Марсьялнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 69'

    Люк Шоу ҳужумда фол ишлатди.

  • 68'

    Маркус Рэфшорд ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 67'

    Фред рақибига қўполлик ишлатди.

  • 66'

    Маркус Рэшфорднинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 65'

    Скотт Мактоминей ўйинни тарк этди, Неманья Матич майдонга тушди.

  • 62'

    ГООООООЛ! Бруно Фернандеш пеналтини аниқ амалга оширди.

  • 60'

    Поль Пога жарима майдони ичида йиқитилди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 58'

    ГОООЛ! Бертран Траоре ҳимоячилар хатосидан сўнг дарвозани ишғол қилди.

  • 56'

    Маркус Рэшфорднинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Эмилиано Мартинес ушлаб олди.

  • 56'

    Эрик Бертран Байининг ҳаракати сариқ карточка билан тугади.

  • 54'

    Люк Шоунинг пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 53'

    Бруно Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 52'

    Давид Де Хеадан ажойиб сейв. Олли Уоткинснинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 50'

    Маркус Рэшфорд қанотдан тўпни дарвозага йўллади, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 49'

    Харри Магуайр рақибини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 46'

    Ўйин давом этади.

  • 45+3'

    Танаффус! Биринчи тайм якунланди.

  • 45+2'

    Люк Шоу қўполлик ишлатди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Маркус Рэшфорднинг жарима майдонига узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 44'

    Бертран Траоренинг бурчакдан ошириб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 43'

    Анвар Эль-Газининг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарсига чиқариб юборди.

  • 41'

    Скотт Мактоминейга қўполлик ишлатилди.

  • 40'

    ГОООООООООЛ! Антони Марсьяль Аарон Ван Биссаканинг қанотдан узатган пасини дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 37'

    Бруно Фернандешнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 36'

    Жон МакГин рақибига очиқчасига қўполлик ишлатди.

  • 34'

    Мэтт Таргеттнинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 32'

    Поль Погбанинг жароҳати жиддий эмас. У майдонга қайтди.

  • 30'

    Поль Погба тўқнашувда жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 30'

    Люк Шоунинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 29'

    Поль Погбанинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди, МЮ бурчак тўпи тепади.

  • 28'

    Скотт Мактоминей жарима майдони ичида турган жамоадошига тўпни ошириб берди, бироқ Антони Марсьяль тўпни ҳимоячига олдириб қўйди.

  • 26'

    Поль Погбанинг кучли зарбасига дарвозабон реакция билдира олмади, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 26'

    Маркус Рэшфорднинг пасини ҳимоячилар қайтаришди. Ҳужум давом этади.

  • 25'

    Бертран Траоренинг узатмаси қайтарилди.

  • 24'

    Мэтти Кэш қанотдан тўпни ошириб берди, бироқ Эрик Байи аниқ ўйнаб, вазиятни бартараф этди.

  • 23'

    Анвар Эль-Газининг узатмасини ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди.

  • 20'

    Жек Грилишнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 20'

    Дуглас Луис тўпни узатиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 16'

    Поль Погба қанотдан узатилган пасни жамоадошига қолдирди. Фред эса дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 15'

    Бертран Траоренинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи узоқлаштирди.

  • 14'

    Жек Грилишнинг узатмаси майдон ташқарисига чиқариб юборилди.

  • 13'

    Жон МакГиннинг қанотдан йўллаган зарбасини Давид де Хеа қайтарди.

  • 12'

    Люк Шоу бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Харри Магуайр зарба беришга уриниб кўпди, бироқ ноаниқ.

  • 11'

    Люк Шоунинг бурчакдан узатган паси майдон ташқарисига чиқариб юборилди.

  • 11'

    Антони Марсьяль дарвозанинг юқори қисмига йўллаган зарбасини Эмилиано Мартинес қайтарди.

  • 10'

    Бруно Фернандешнинг жарима майдони ичига узатмаси қайтарилди.

  • 8'

    Антони Марсьялнинг юриши хавфли чиқмади.

  • 7'

    Бруно Фернандеш жарима майдонига киришга уриниб кўрди, ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 5'

    Поль Погбанинг ташкил қилган ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 5'

    Маркус Рэшфорднинг узатмасини виллаликлар қайтаришди.

  • 5'

    Жон МакГиннинг юқорилатиб узатган паси ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 5'

    Анвар Эль-Газининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 2'

    Тўп Бруно Фернандешга узатиб берилди. Хавбекнинг кучли зарбасилини Эмилиано Мартинес қийинчилик билан қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Таркиблар билан танишинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!