"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль": Матнли трансляция

Англия лига кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+3'

    Муҳаммад Салоҳ ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.

  • 90+2'

    Поль Погба қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Виктор Линделёф қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 88'

    Эдинсон Кавани қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегди.

  • 86'

    Маркус Рэшфорд ўрнига Антони Марсьяль майдонга тушди.

  • 85'

    Кертис Жонснинг узатмасини Дин Хендерсон ушлаб олди.

  • 81'

    Тьяго Алькантара ўрнини Жердан Шакири эгаллади.

  • 81'

    Дивок Ориги ўрнини Робертон Фирминьога бўшатиб берди.

  • 80'

    Маркус Рэшфорд тўпни яқин масофадан дарвозага йўллади, зарба кучсиз чиқди.

  • 78'

    ГООООООЛ! Бруно Фернандеш жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва дарвозабонни доғда қолдирди.

  • 77'

    Фабиньо жарима майдони чизиғи устида қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 75'

    Муҳаммад Салоҳ жарима майдони тўпни даврозага йўллади, Дин Хендерсон тўпни ушлаб олди.

  • 74'

    Поль Погба қанотдан кириб, тўпни марказга узатди, Алиссон тўпга чиқишда хато қилмади.

  • 72'

    Роберто Фирминьо дарвозага зарба йўллади, ҳимоячилар тўп йўлига тўғоноқ бўлишди.

  • 71'

    Бруно Фернандеш қанотдан дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ.

  • 70'

    Садио Мане рақибига қўполик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 66'

    Донни Ван де Бек захирага олинди, Бруно Фернандеш ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Мэйсон Гринвуд ўрнига Фред майдонга тушди.

  • 64'

    Люк Шоунинг пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 62'

    Жоржиньо Вейналдум ўрнини Садио Манега бўшатиб берди.

  • 61'

    Трент Александр-Арнольднинг бурчакдан узатиб берган паси хавфли чиқмади.

  • 61'

    Трент Александр-Арнольд қанотдан тўпни дарвозага йўллади, Дин Хендерсон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 59'

    ГОООЛ! Муҳаммад Салоҳ яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

  • 55'

    Аарон Ван-Биссака тўпни олдинга етказиб берди, бироқ Алиссон тўпни эгаллаб олди.

  • 51'

    Маркус Рэшфорд рақибига фол ишлатди.

  • 48'

    ГООООООЛ! Маркус Рэфшорд ҳимоячиларни ортда қолдирди ва рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

  • 47'

    Харри Магуайр рақибига қўполлик билан ушлаб қолди.

  • 46'

    Жоржиньо Вейналдум қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45+1'

    Поль Погба жарима майдони ташқарисидан тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Люк Шоу жарима майдонига тўпни узатди, бироқ Алиссон тўпни узоқлаштирди.

  • 43'

    Поль Погбанинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

  • 42'

    Фабиньо жарима майдони яқинида қўполилк ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 40'

    Трент Александр-Арнольд узатган пасни ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 40'

    Эндрю Робертсон қанотдан узатган пасни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 37'

    Люк Шоу узатган пасни Скотт Мактоминей дарвозага йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 36'

    Поль Погба бурчакдан узатилган пасни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 35'

    Люк Шоу тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 34'

    Тьяго Алькантара ўйин қоидасини бузди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 33'

    Эдинсон Кавани жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 29'

    Поль Погба жарима майдони чизиғи устидан дарвозага зарба йўллади, ҳимоячилар блок қўйди.

  • 28'

    Донни Ван де Бек жарима майдони ичида дарвозага зарба йўллади, дарвозабон қайтарди.

  • 26'

    ГООООООЛ! Мэйсон Гринвуд қанотдан узатилган пасни ўзига бўйсундириб, дарвозага аниқ зарба йўллади.

  • 25'

    Маркус Рэшфорд рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 24'

    Трент Александр-Арнольд жарима тўпидан зарба йўллади, зарбага аниқлик етишмади.

  • 23'

    Скотт Мактоминей рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 20'

    Жеймс Милнер рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 18'

    ГООООЛ! Муҳаммад Салоҳ рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 18'

    Донни Ван де Бекнинг бурчакдан узатиб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 17'

    Маркус Рэшфорд рейд уюштирди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 15'

    Жоржиньо Вейналдум рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 14'

    Мэйсон Гринвуд тўпни ўзига тўғрилаб дарвозага зарба берди, зарбага аниқлик етишмади.

  • 13'

    Тьяго Алькантара рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 11'

    Трент Александр-Арнольднинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 10'

    Мэйсон Гринвуд ҳимоячиларни ортда қолдирди ва тўпни марказга узатди, Алиссон тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 8'

    Трент Александр-Арнольд тўпни жарима майдонига узатиб берди, унинг пасига аниқлик етишмади.

  • 6'

    Маркус Рэшфорднинг юқорилатиб узатган пасни Алиссон ушлаб олди.

  • 4'

    Люк Шоу бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар тўнпи узоқлаштиришди.

  • 4'

    Поль Погбанинг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 2'

    Жоржиньо Вейналдум тўпни эгаллаб, дарвозага зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегди ва хавф бартараф этилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!