"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Фернандешнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 87'
Темп анча пас. Жамоалар майдон марказидан ўтмаяпти.
- 84'
Торрес сўнгги дақиқаларнинг энг фаол футболчиси.
- 81'
Де Брюйненинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.
- 79'

Жезус жарима майдони яқинида йиқитилди. Магуайр огоҳлантирилди.
- 77'
Иккала жамоа ҳам катта фаоллик кўрсатмаяпти.
- 74'

Марсьяль Гринвуд ўрнига майдонга тушди.
- 70'
"Сити" тўпни орқа чизиқда назорат қилмоқда.
- 68'
Де Брюйненинг зарбаси ҳимоячиларга ьеги қайтди.
- 67'

Маҳрез ўрнига Торрес майдонга тушмоқда.
- 63'
"Сити" тўпни назорат қилмоқда.
- 62'
Де Брюйненинг жарима майдонига узатмасига шериклари зарба йўллай олмади.
- 60'
Фернандиньо ҳам олис масофадан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.
- 54'
Рэшфорднинг зарбаси чапроқдан ўтиб кетди.
- 52'
Гринвуднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 51'

Бурчак тўпини "Сити" қисқа паслар билан ўйнаб кетди.
- 49'

Йўқ, офсайд бўлган экан.
- 47'
Рэшфорд жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам пенальти белгилади. ВАР буни кўриб чиқмоқда.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 40'

Бурчакдан Фернандеш узатган тўпга Линделёф зарба берди. Бироз ноаниқ.
- 39'
Брунунинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 35'
Де Брюйне ва жамоадошлари жуда яхши имкониятдан фойдалана олмади. Зарбаларнинг биринчиси Де Хеа томонидан қайтарилди, иккинчиси ноаниқ.
- 31'
Магуайрнинг олис масофадан берган зарбаси ўхшамади.
- 30'
Погбанинг жарима майдони марказидан берган зарбаси ноаниқ чиқди. Тўпни ўтказиб юбориш варианти ҳам бор эди.
- 29'
МЮ кичик прессинг амалга оширмоқда.
- 27'
Жаримадан узатилган тўпга Стоунз кучлироқ зарба бера олмади.
- 26'
Магуайр бошчилигидаги "Юнайтед" ҳимояси жарима майдонига учиб келаётган кетма-кет узатмаларни қайтармоқда.
- 25'
Жезус жарима майдони ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо анчагина ноаниқ. У тўпга мослаша олмади.
- 24'

Шоунинг яна бир бурчак узатмасига Погба зарба бера олмади. Аниқроғи, ҳимоячилар бунга йўл қўймади.
- 24'
Брунунинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
- 22'
Родри ўз жарима майдони яқинида Погбани йиқитди. Яхши стандарт.
- 21'
Стерлинг жарима майдонига чиройли тарзда кириб борди. Аммо зарбани ҳимоячилар блоклади.
- 19'
Мактоминей "Сити"нинг комбинацион ўйинини фол билан бузди.
- 18'
"Сити" аллақачон тўпни назорат қила бошлади.
- 16'
Ҳаммаси жойидага ўхшайди. У майдонга қайтмоқда.
- 14'

Фредга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жароҳат жиддий бўлиши мумкин.
- 13'

Люк Шоу бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди. Харри Магуайр курашда қоидани бузди.
- 11'
Бруну жарима майдони марказига тўпни етказиб беришни мўлжаллади. Аммо ҳимоячилар унинг узатмасини ўтказмади.
- 7'
Де Брюйненинг Стерлинг томон узатган паси кучли чиқди ва шериги бу тўпга ета олмади.
- 5'
Де Брюйне ҳужумда фол ишлатди.
- 3'

Люк Шоу офсайдда қолиб кетди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Манчестер дербиси"га хуш келибсиз. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар