"Манчестер Юнайтед" - "Пари Сен-Жермен": Матнли трансляция

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" "Пари Сен-Жермен" қабул қилади. Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+4'

    Хакам ўйинни якунлаб берувчи хуштагини чалди.

  • 90+1'

    ГОЛ! Неймар қарши ҳужумда жамоадошидан тўпни қабул қилиб олиб, очиқ қолган дарвозага гол урди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Одион Игало Аарон ван Биссака ўрнига майдонга тушди.

  • 90'

    Идрисса Гуйе Абду Диалло ўрнига майдонга тушди.

  • 84'

    Фернандеш боши билан дарвозага зарба йўллади, бироқ Навас маҳорат кўрсатиб, тўпни ушлаб олди.

  • 80'

    УХХХ! Погбанинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 79'

    Антони Марсьяль майдонни тарк этди, Мэйсон Гринвуд ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Эдинсон Кавани захирага олинди, Донни Ван де Бек майдорга тушди.

  • 79'

    Марко Верратти ўрнини Рафиньяга бўшатиб берди.

  • 79'

    Алессандро Флоренци ўрнига Тило Керер майдонга тушди.

  • 78'

    Андер Эрреранинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ўхшамай қолди.

  • 74'

    Маркус Рэшфорд захирага олинди, Поль Погба майдонга тушди.

  • 72'

    ПСЖ футболчиси Рэшфордга қўполлик ишлатди, аммо хакам бугун парижликларга сариқ карточка кўрсатмоқчи эмас, англиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 70'

    Фред майдон марказида тўпга биринчи бўлиб етиб келди, бироқ рақиб футболчиси ҳам яхшигина маҳорат кўрсатиб йиқилиб берди, Хакам бразилиялик футболчига иккинчи сариқ карточкадан сўнг қизилини ҳам кўрсатди.

  • 69'

    ГООООЛ! Маркиньос офсайд ҳолатда рақиб даврозасига гол урди, хакам ВАР кўриб чиқмади.

  • 67'

    Фернандешнинг ўйини чиқмаяпти, унинг жамоадошларига узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 65'

    Леандро Паредес ўрнини Андер Эррерага бўшатиб берди.

  • 65'

    Мойзе Кин ўрнига Митчел Баккер майдонга тушди.

  • 64'

    Бурчакдан узатилган пасга Маркиньос зарба беришга уринди, бироқ ноаниқ.

  • 62'

    Рэшфорд жарима майдони ичида ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди, бироқ ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишди.

  • 61'

    Маркиньос майдонга қайтди.

  • 61'

    Кавани ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 59'

    Верратти Марьсялни очиқчасига тепди, хакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 59'

    Рэшфордга нисбатан Диалло қўполлик ишлатди.

  • 57'

    Марсьял бугун имкониятларни йўқотиш учун майдонга чиққан кўрнади. Унинг кучли зарбасини Навас қайтарди.

  • 57'

    УХХХХХ! Каванинининг кучли зарбаси давроза тўсинига тегиб қайтди.

  • 56'

    Фернандеш жарима майдони ичига пас бермоқчи бўлди, бироқ узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 54'

    Бурчак зарбасидан сўнг, МЮ ҳужумда фол ишлатди.

  • 53'

    Фреднинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 52'

    Кавани қанотдан узатилган пасни дарвозага тўғрилашга уринди, бироқ зарбаси кучсиз чиқди.

  • 49'

    УХХХХХ! Марсьяль очиқ қолган дарвозани ишҳол қила олмади.

  • 48'

    Мактоминей бугун Неймарга ўйин бермаяпти. Бу сафар Неймар йиқилишни қойиллатиб берди.

  • 47'

    Рэшфорд жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди, бироқ ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.

  • 46'

    Мактоминей қўполлик ишлатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Мактоминей ўйин қоидасини бузди.

  • 42'

    Рэшфорднинг жарима майдони ичига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 41'

    Мбаппе жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади, Де Хеа тўпни эгаллаб олди.

  • 40'

    Мбаппе яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, бироқ Де Хеа вазиятни ўқий олди ва тўпни ушлаб олди.

  • 39'

    Мактоминей рақибига қўполлик ишлатди. Хакам жарима тўпи белгилади.

  • 38'

    Паредесга қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 33'

    ГООООООООООЛ! Маркус Рэшфорднинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси гол билан якунланди.

  • 26'

    Мактоминей бурчакдан узатилган пасга зарба берди, бироқ зарабага аниқлик етишмади.

  • 25'

    Марсьялнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 24'

    Хакам Фредга сариқ карточка кўрсатди.

  • 23'

    Фреднинг қўполлик ишлатди. Хакам ВАРга мурожаат қилмоқда, қизил карточка бўлиши мумкин.

  • 20'

    ПСЖ футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 18'

    Паредес Каванига қўполлик ишлатди.

  • 17'

    Неймарнинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

  • 16'

    Фернандешнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 16'

    Рэшфорднинг зарбасини Навас ушлаб олди.

  • 14'

    Флоренцининг узатмасига Неймар ета олмади.

  • 13'

    Мойзе Кин Скотт Мактоминейни йиқитди.

  • 10'

    Алессандро Флоренцининг зарбасини Давид Де Хеа қайтарди.

  • 9'

    Бруно Фернандеш қўполлик ишлатди.

  • 6'

    ГОООЛ! Неймар қанотдан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

  • 5'

    Марко Верраттининг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 1'

    Фред марказда Марко Верраттини йиқитди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!