"Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 22-турида "Манчестер Юнайтед" "Саутгемптон" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+3'

    ГОООООЛ Дэниел Жеймс Бруно Фернандешнинг узатган пасидан сўнг дарвозани ишғол қилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГООООЛ! Антони Марсьяль жарима майдони ичидан тўпни дарвозага аниқ йўллади.

  • 89'

    Стюарт Армстронг эътирозлари учун сариқ карточка олди.

  • 87'

    ГООООООЛ! Бруно Фернандеш пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 86'

    Ян Беднарек қўполлиги учун сариқ карточка олди.

  • 85'

    Ҳакам 11 метрли жарима тўпини кучида қолдирди, Манчестер Юнайтед пенальти тепади.

  • 84'

    Ҳакам видеотакрорни бориб кўрмоқда.

  • 83'

    Майл Дин пенальти белгилади, Ян Беднарек қўполлик ишлатди.

  • 81'

    Мэйсон Гринвуд жарима майдони чизиғида тўпни ўзига бўйсундирди ва зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 78'

    Мусса Женепо ўрнини Аллан Чапчетга бўшатиб берди.

  • 78'

    Бруно Фернандеш дарвозанинг юқори бурчагига зарба йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 76'

    Зарбалар бўйича статистика: 17:2.

  • 75'

    Даниэль Жеймс ҳимоядан узатилган пасни ўзига бўйсундириб, олдинга борди ва дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 72'

    ГООООООЛ! Скотт Мактоминей қайтган тўпдан сўнг дарвозага аниқ зарба берди.

  • 71'

    Че Адамс ўрнини Нэйтан Редмонд эгаллади.

  • 70'

    ГОООООЛ! Антони Марсьляь жарима майдонида тўпни ўзига бўйсундириб, дарвозага кучли зарба йўллади.

  • 67'

    Бруно Фернандеш бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Фред зарба бера олмади.

  • 67'

    Фреднинг жарима майдонига узатган пасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 64'

    Мэйсон Гринвуд ҳужумда фол ишлатди.

  • 61'

    Фред қанотдан узатган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 60'

    Маркус Рэшфорд захирага олинди, Даниэль Жеймс ўйинни давом эттиради.

  • 59'

    Бруно Фернандеш жарима майдонига пас узатди, ҳимоячи қайтарди.

  • 55'

    Саутгемптоннинг голи бекор қилинди. Ҳакам видеотакрорда офсайд борлигини тасдиқлади.

  • 54'

    Че Адамс гол урди, бироқ ҳакам ВАРни кўриб чиқмоқда.

  • 53'

    Донни ван де Бек қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 52'

    Харри Магуйар рақибига қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 51'

    Антони Марсьляь қанотда тўпни эгаллаб зарба берди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.

  • 51'

    Арон Ван-Биссака тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 48'

    Скотт Мактоминей рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузлиганини қайд этди.

  • 46'

    Люк Шоу ўрнини Донни ван де Бекга бўшатиб берди.

  • 46'

    Эдинсон Кавани ўрнига Антони Марсьяль майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Бруно Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб йўналишини ўзгартирди.

  • 44'

    Майкл Дин ВАР қарорини кутди ва пенальтини бекор қилиб, жарима тўпи белгилади.

  • 43'

    Майкл Дин пенальти белгилади. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. Манчестер Юнайтед 11 метрлик жарима тўпи тепиши мумкин.

  • 42'

    Кейн Рэмзи қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 40'

    ГООООООЛ! Эдинсон Кавани Люк Шоунинг узатмасини дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 37'

    Люк Шоу рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 36'

    Скотт Мактоминей жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, бироз ноаниқ.

  • 34'

    ГООООООЛ! Ян Беднарек қанотдан узатилган пасдан сўнг ўзининг дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

  • 33'

    Люк Шоу тўпни тўхтатмасдан дарвозага зарба берди, зарба аниқ чиқди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 32'

    Бруно Фернандеш тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 32'

    Бруно Фернандеш дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ  дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 28'

    Жеймс Уорд-Проуз жаримадан кучли зарба йўллади, Давид де Хеа мушлтлари билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 27'

    Эдинсон Кавани ўз жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 25'

    ГООООООЛ! Маркус Рэшфорд қанотдан узатилган пасни дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 23'

    Виктор Линделёф ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 22'

    Мусса Женепо қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 21'

    Стюарт Армстронг ҳужумда фол ишлатди, ҳакам дарвозабонга қўполлик ишлатилди деб топди.

  • 20'

    Райан Бертраннинг жарима зарбасидан узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 18'

    ГООООООЛ! Люк Шоу қанотдан тўпни узатиб берди, Арон Ван-Биссака тўпни дарвозага аниқ йўллади.

  • 15'

    Бруно Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди, МЮ ҳужумни қайта бошлайди.

  • 13'

    Мэйсон Гринвуд жарима майдонига ёриб кирди, ҳимоячи уни тўхтатиб қолди.

  • 12'

    Люк Шоу тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 8'

    Фред тўпни жарима майдони ташқарисидан зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 7'

    Люк Шоу қанотдан тўпни узатди, бироқ жамоадошлари тўпга ета олишмади.

  • 5'

    Маркус Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 4'

    Скотт Мактоминейда барчаси жойида, у майдонга қайтди.

  • 3'

    Скотт Мактоминей жароҳат олди, унга шифокорлар кўмак беришмоқда.

  • 2'

    Александр Янкевиц ўта қўпол ўйнади ва ҳакам уни қизил карточка билан жазолади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!