"Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! Трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    МЮнинг қаторасига 2 та бурчак зарбаси бесамар кетди.

  • 83'

    МакБернининг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 80'

    Игало, Мата, Перейра, Жеймс, Мактоминей майдонга тушишди. 

    Погба, Решфорд, Гринвуд, Марсьяль, Фернандеш захирага олинди.

  • 74'

    ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Марсьяль хет-трикни расмийлаштирди. 

  • 71'

    Мейсон Гринвуднинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 69'

    Уотер-брек эълон қилинди.

  • 65'

    Живкович МакГолдрикни алмаштирди.

  • 64'

    Магуайрнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 61'

    Погба бир нечта футболчидан ўтиб, жарима майдонига кириб бораётган пайтда тўп Марсьяльга бориб етди. Унинг зарбасига ҳимоячилар ғов бўлишди.

  • 58'

    Иккинчи таймдаги тўп назорати: 75-25. Манчестерликлар фойдасига.

  • 55'

    Тайм бошидан бери дастлабки хавфли вазиятда Гринвуднинг зарбасига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    ГОООООЛЛЛЛЛЛ!!! Ван-Бисакканинг ўнг қанотдан узатган тўпини Марсьяль дарвозага жойлаб қўйди.

  • 40'

    Муссе ҳам тиббий ёрдам қабул қилди.

  • 36'

    Бруну Фернандеш тиббий ёрдам олмоқда.

  • 33'

    "Шеффилд"нинг узоқ давом этган ҳужумидан сўнг улар бурчак тўпидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Самарасиз.

  • 30'

    Ландстремнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 28'

    "Шеффилд"нинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.

  • 24'

    Уотер-брек эълон қилинди.

  • 21'

    Бурчак тўпидан МЮ яна гол урди. Ҳужумда фол қайд этилди.

  • 20'

    Решфорд яна бир имкониятни кўкка совурди.

  • 19'

    Погбанинг узатмасидан сўнг Фернандеш узоқ масофадан зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 17'

    Белдок Шоуни қўли билан ушлаб қолди. Бруну Фернандешнинг жарима зарббасидан йўллаган тўпини Мур қайтаришга эришди.

  • 16'

    Тўп назорати 57-43. Манчестерликлар фойдасига.

  • 13'

    "Қизил иблислар"нинг дарҳол уюштирган қарши ҳужумидан сўнг Марсьяль дарвозабон билан якквама-якка вазиятга чиқиб борди. У Решфорддан қарзини узиш мақсадида тўпни узатди. Маркус эса бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

  • 12'

    "Шеффилд"нинг хавфли ҳужумидан сўнг берилган зарба ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 10'

    Голдан сўнг "Манчестер Юнайтед" тўп назоратини қўлга олди.

  • 7'

    ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марсьяль ҳисобни очди. Чизиқдан тўпни қайтариб қолган Решфорднинг хизматлари беқиёс.

  • 4'

    Манчестерликларнинг тезкор қарши ҳужумидан сўнг Марсьядьнинг узатган тўпини "Шеффилд" футболчилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Ирқчиликка қарши доимий маросим ҳам ўтказиб бўлинди.

  • 0'

    Учрашув аввалида клублар коронавирусдан вафот этганлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлашмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келиб улгуришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!