"Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 20-турида "Манчестер Юнайтед" "Шеффилд" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90'

Ўйин якунланди.
- 90'

Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 85'
Маркус Рэшфорднинг пасини ҳимоячи қайтарди.
- 83'

Аксель Туанзебе ўрнини Донни ван де Бек тўлдирди.
- 82'

Алекс Теллес ўрнига Люк Шоу майдонга тушди.
- 82'
Эдинсон Кавани ҳимоячиларданг қайтган тўпни дарвозага йўллади, зарбага аниқлик етишмади.
- 80'

Дэвид Макголдрик ўрнини Риан Брюстерга бўшатди.
- 79'
Бруно Фернандешнинг пасини Эдинсон Кавани ўзига бўйсундира олмади.
- 77'
Бурчакдан етказиб берилган пасни Поль Погба дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
- 74'

ГОООЛ! Аксель Туанзебе ўз дарвозасини ишғол қилди.
- 71'
Бруно Фернандеш рақиб жарима майдонида тўпни эгаллай олмади, ҳужум қайтарилди.
- 70'

Билли Шарп ўрнини Оливер Берга бўшатиб берди.
- 70'
Поль Погбанинг узатмасига жамоадошлари ета олишмади.
- 68'
Итан Ампаду ҳужумга ташланди, бироқ ҳимоячи уни зарарсизлантирди.
- 66'

Мэйсон Гринвуд ўрнига Эдинсон Кавани ўйинга қўшилди.
- 64'

ГОООООЛ! Хари Магуайр боши билан аниқ зарба йўллаб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди.
- 64'
Бруно Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
- 63'
Оливер Норвуд қўполлик ишлатди ва унинг дарвозасига жарима тўпи белгиланди.
- 62'
Маркус Рэшфорднинг зарбаси кучли чиқди, бироқ зарбани дарвозабон ушлаб олди.
- 61'
Фил Жагелка қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 60'

Шеффилд футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 58'
Маркус Рэшфорд қўполлик ишлатди, ҳакам тўпни меҳмонларга қайтариб берди.
- 57'

Дэвид Макголдрик ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 56'
Дэвид Макголдрикнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 55'
Бруно Фернандеш пасини жамоадоши тушунмади.
- 53'

Кин Брайан ўрнини Жейден Боглга бўшатиб берди.
- 53'

Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячи қайтарди.
- 52'
Арон Ван-Биссака тўпни дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
- 49'
Мэйсон Гринвуд дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 47'
Антони Марсьяль ҳужумда фол ишлатди, Питер Бэнкс форвард ноҳақ эканлигини қайд этди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Жон Флэк шифокорларни майдонга тушишга мажбур қилди.
- 45'

Аксель Туанзебе подкати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Арон Ван-Биссаканинг рақиб жарима майдонига пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 42'

Дэвид Макголдрик ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 41'
Антони Марсьяль яқин масофадан очиқ қолган дарвозани ишғол қила олмади.
- 40'

Жон Лундстрем рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 39'
Бруно Фернандеш марказда тўпни эгаллаб олди ва дарвозага зарба йўллади, ҳимоячи зарбани қайтарди.
- 38'
Антони Марсьяль рақибига қўполлик ишлатди.
- 36'
Дэвид Макголдрик ҳужум ташкил қилишга уриниб кўрди, бироқ ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди.
- 35'
Кин Брайаннинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 31'
Дэвид Макголдрикнинг рейдини ҳимоячилар тўхтатишди.
- 30'

Гол! Бироқ МЮ футболчиси қўполлик ишлатгани қайд этилди.
- 30'
Бруно Фернандеш тўпни ўйинга киритиб беради.
- 29'
Маркус Рэшфорднинг рейдини ҳимоячилар тўхтатишди, бурчак тўпи кўрамиз.
- 29'

Алекс Теллеснинг бурчакдан узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 28'
Мэйсон Гринвуд жарима майдони ичидан дарвозага аниқ зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди.
- 27'
Мэйсон Гринвуднинг марказдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 25'
Бруно Фернандешнинг жарима майдонига узатмасига жамоадошлари етиб кела олишмади.
- 23'

ГОООООЛ! Кин Брайан дарвозани ишғол қилди,
- 23'
Дэвид Макголдрик жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.
- 20'
Жарима майдонига узатиб берилган пасга Поль Погба ета олмади, дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 17'

Билли Шарп жарима майдонида зарба йўллади, бироқ Давид де Хеа зарба йўлига тўғоноқ бўлди.
- 15'
Мэйсон Гринвуднинг подкати қўполлик билан баҳоланди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 13'
Дэвид Макголдрик тўпни ўзига бўйсудира олмади ва ҳужум ривожланмай қолди.
- 12'
Маркус Рэшфорд тўпни эгаллаб олди ва дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ.
- 8'
Жарима майдони яқинига узатилган пасга Бруно Фернандеш етиб кела олмади.
- 6'
Манчестер Юнайтед тўпни назорат қилиб турибди.
- 3'

Антони Марсьяль жароҳат олди. У шифокорлар кўмагига зарурият сезмоқда.
- 2'
Жон Флэк тўпга ета олмади, мезбонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритишади.
- 1'
Билли Шарп рақибига қўполлик ишлатди.
- 1'

Ўйин бошланди.

Фикрлар