"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 28-турида "Манчестер Юнайтед" ""Вест Хэм" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    Дэниел Жеймс рақибига қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90'

    Иккични таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Деклан Райснинг жарима майдонига пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 87'

    Майкл Антонионинг узатмасини Дин Хендерсон ушлаб олди.

  • 82'

    Бруно Фернандуш бурчакдан тўпни ўйинга киритди, дарвозабон узоқлаштирди.

  • 81'

    Маркус Рэшофорд ҳужумдаги ҳаракатлари орқали бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 77'

    Мэйсон Гринвуд жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, тўп устунга тегиб, майдонга қайтди.

  • 76'

    Маркус Рэшфорд тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 73'

    Владимир Цоуфалнинг узатмаси аниқ чиқмади.

  • 70'

    Муҳаммад Саид Бенрахма тўпни жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 68'

    Фред рақибига қўполлик ишлатди.

  • 67'

    Бруно Фернандеш ва Лукас Фабиански ўйинни давом эттира олади.

  • 66'

    Бруно Фернадеш ва Лукас Фабиански тўқнашиб кетишди.

  • 64'

    Лайнсмен байроғини кўтарди, Жаррод Боуэн ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 64'

    Жаррод Боуэннинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 62'

    Бенжамин Жонсон ўрнини Муҳаммад Саид Бенрахма эгаллади.

  • 62'

    Марк Нобл ўрнини Мануэль Лансинига бўшатиб берди.

  • 60'

    Бруно Фернандеш узоқдан дарвозага тўпни жойлаб қўймоқчи бўлди, бироқ дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди.

  • 58'

    Жаррод Боуэн бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 57'

    Майкл Антонио олисдан дарвозага зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 56'

    Маркус Рэшфорд ҳимоячиларни алдаб, дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб, майдонга қайтди.

  • 53'

    ГОООЛ! Крэйг Доусон бурчакдан узатилган пасни боши билан ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди.

  • 53'

    Бруно Фернандеш бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 53'

    Мэйсон Гринвуднинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 52'

    Бенжамин Жонсоннинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 49'

    Скотт Мактоминей рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 46'

    Дэниел Жеймс пас узатган жойга жамоадошлари етиб келолмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+2'

    Бруно Фернандешнинг ҳужум чизиғига узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 45+1'

    Майлк Антони майдон марказида рақибига қўполлик ишлатди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Жаррод Боуеннниг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 38'

    Люк Шоу бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 37'

    Мэйсон Гринвуд дриблинг билан жарима майдонига яқинлашди ва зарба берди, дарвозабон тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 35'

    Аарон ван Биссака қўполлик ишлатгани учун ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 34'

    Скотт Мактоминей жарима чизиғи устида дарвозага зарба берди, ҳимоячи блок қўйди.

  • 32'

    Майкл Антонио офсайдда!

  • 31'

    Люк Шоунинг бурчакдан оширган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 30'

    Мэйсон Гринвуднинг узатмасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 29'

    Люк Шоу бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячи хавфли вазият учун имконият қолдирмади.

  • 29'

    Мэйсон Гринвуд жарима майдони марказига пас берди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 28'

    Харри Магуайр майдонга қайтди.

  • 26'

    Харри Магуайр тўп учун курашда рақиб билан тўқнашиб кетди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 25'

    Маркус Рэшфорд марказга узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 22'

    Люк Шоунинг бурчакдан оширган узатмаси хавфли ҳужумга сабаб бўлмади.

  • 22'

    Люк Шоу Маркус Рэшфорддан пасни қабул қилиб олди ва олдинга борди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 20'

    Жаррод Боуэнда барчаси жойида, у ўйинни давом эттира олади.

  • 19'

    Жаррод Боуэн жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 17'

    Дин Хендерсон Вест Хэмнинг ҳужумини тўхтатиб қолди. Томаш Соучекга узатилган пасни олдинга чиқиб узиб қўйди ва хавфни бартараф этди.

  • 13'

    Мэйсон Гринвуднинг узатмасини ҳимоячилар қайтара олишди.

  • 11'

    Фред жарима майдони ичида тўп учун курашда ҳимоячини мағлуб эта олмади.

  • 8'

    Манчестер Юнайтед қисқа паслар орқали тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 3'

    Мэйсон Гринвуд қанотдан узатилган пасни дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 2'

    Марк Нобл бурчакдан тўпни ошириб берди, лекин ҳужум ноаниқ чиқди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!