"Манчестер Юнайтед" 125 миллион еврога футболчи олади

"Манчестер Юнайтед" трансфер бозорида марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи.

Хабарларга кўра, манкунияликлар бош мураббийи Эрик тен Ҳаг шогирди, айни пайтда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган Маттейс де Лихтни янги жамоасида кўрмоқчи. Улар бир неча мавсум илгари "Аякс"да бирга ишлаган.

Туринликлар ўз футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас, раҳбарият Маттейс билан битимни 2024 йилга қадар узайтириш устида иш олиб боряпти. Аммо агар "қизил иблислар" унинг шартномасидаги 125 миллион евролик товон пулини тўласа, "кекса сеньора" ўйиндан чиқади.

22 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "Юве" либосида 42 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва 1 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!