Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Манчестер Юнайтед» 53 йил ичида энг ёмон натижани кўрсатди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» 1973 йилдан бери илк бор мавсум бошидаги еттита сафар ўйинида бирорта ғалаба қозона олмади.

Англия чемпионатининг 9-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» Лондоннинг «Челси» клуби меҳмони бўлди. Майкл Кэррик шогирдлари ушбу учрашувда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Sky Sport News маълумотларига кўра, манкунианликлар 1973 йилдан бери илк бор чемпионатнинг дастлабки еттита сафар ўйинидан бирортасида ҳам ғалаба қозона олмади. 1973/74 йилги мавсумда жамоа турнирни охирги иккинчи ўринда якунлаб, элита дивизионини тарк этган эди.

Жорий мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафарда еттита учрашув ўтказиб, уч марта дуранг қайд этди ва тўрт бор мағлуб бўлди.

Ҳозирда жамоа АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ