Ads

Бельгиянинг “Андерлехт” клуби таянч ярим ҳимоячиси Леандер Дендонкер Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Manchester Evening News нашри тарқатаётган хабарга қараганда, манкнунианликлар Бельгия терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси тўғрисидаги маълумот билан қизиққан, шунингдек, Дендонкернинг агенти билан ҳам алоқа ўрнатган.

Хабарда келтирилишича, “қизил иблислар” мавсумлар оралиғида клубга футболчининг трансфери бўйича рамий сўров жўнатишни мўлжаллашмоқда.

Қайд этиш лозим, “Андерлехт” айни пайтда ушбу футболчи учун 38 миллион евро талаб қилмоқда.