"Манчестер Юнайтед" Антони ўрнига бразилиялик "Габигол"ни олиб келишни истаяпти

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби футболчи Антонидан қутилиш ҳақида бош қотирмоқда. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар берди. 

Tecno

Маълум бўлишича, жамоа уни "Фламенго" вакили Габриэль Барбоза билан алмашишга тайёр. Бироқ манчестерликлар Барбоза учун Антонини фақат ижарага бермоқчи. 

Габриэлни ўз юртида "Габигол" деб ҳам аташади. Футболчи вақтида Европанинг "Интер" ва "Бенфика" каби жамоаларида тўп тепган. 

Маълумот ўрнида, Антони учун МЮ ёзда 95 миллион евро сарфлаганди. Жорий мавсум Антони АПЛнинг 7 ўйинида бирорта самарали ҳаракат амалга оширмади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию