
"Манчестер Юнайтед" АПЛдаги антирекордини янгилади
Англия чемпионатининг 37-тури доирасида Лондоннинг "Челси" клуби "Стемфорд Бридж" стадионида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди. Энцо Мареска шогирдлари минимал ҳисобда – 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, "қизил иблислар" АПЛдаги бир мавсумда энг кўп мағлубият бўйича клуб рекордини янгилади. Кечаги ўйин манкунианликлар учун жорий мавсумдаги 18-мағлубият бўлди. МЮ жорий мавсумда 10 мартта ғалаба қозонган ва 9 маротаба дуранг натижа қайд этган.
37 та ўйиндан сўнг Рубен Аморим шогирдлари 39 очко жамғариб, Англия чемпионати турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. АПЛнинг сўнгги турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Астон Вилла"га қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар