"Манчестер Юнайтед" АПЛдан яна бир ярим ҳимоячини нишонга олди
"Фулxэм" таянч ярим ҳимоячиси Сандер Берге "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсадлари рўйхатидан ўрин олди.
Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотга кўра, манчестерликлар 28 ёшли норвегиялик футболчининг трансфери имкониятларини ўрганмоқда.
Манбага кўра, "Фулxэм" икки йил аввал Бергени 29 миллион еврога сотиб олган ва ҳозир футболчини сотиш орқали фойда кўришни мақсад қилган.
Ўтган мавсумда тажрибали ярим ҳимоячи барча мусобақаларда жами 39 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.
Сандер Бергенинг "Фулxэм" билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар