“Манчестер Юнайтед” Аргентина терма жамоаси етакчиси билан музокара бошлади
"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти “Ювентус” собиқ ярим ҳимоячиси Пауло Дибаланинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда.
Олдинроқ аргентиналик футболчи “Интер”га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, бироқ келишув ҳали ҳам якунланмагани йўқ.
Ўз навбатида, Криштиану Роналдунинг кетиш ҳақидаги сўнг “МЮ” португалиялик футболчига ўринбосар излай бошлади ва ҳозирда эркин агент бўлган Пауло Дибалага эътибор қаратди. Айни дамда инглиз клуби раҳбарияти футболчининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради “Sky Italia” нашри.
Ўтган мавсум Дибала “Ювентус”нинг Италия А Серияси доирасидаги 29 та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар