“Манчестер Юнайтед” аргентиналик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардига ПСЖ асосий таркибида жой йўқ. Жамоа бош мураббийи Кристоф Галтье футболчи ўзига янги клуб излаши кераклигини айтди.

“Tyc Sports” нашри хабарига кўра, ҳужумчи фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириш имкониятига эга. Аргентиналик футболчига “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олиш бўйича музокара олиб бормоқда.

29 ёшли ҳужумчи Париж клубида 2020 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келади. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, унинг нархи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!