"Манчестер Юнайтед" аутсайдер клуб футболчисини ўз юлдузига ўринбосар сифатида кўрмоқда

  • 20.01.2026 14:48
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Вулвурхемптон" ярим ҳимоячиси Жоао Гомесни сотиб олмоқчи.

Tecno

"Caught Offside" нашри берган хабарга кўра, "қизил иблислар" "бўрилар" хавбеги Жоао Гомесни таркибга қўшиб олишни истамоқда. Бироқ футболчини сотиб олиш манчестерликларга осон бўлмайди. Сабаби бразилиялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед"дан ташқари, "Атлетико Мадрид" ва " Наполи" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манкуниянликлар Гомесни Каземирога ўринбосар сифатида кўрмоқда. Футболчининг "Вулвес" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. "Трансфермаркт" портали 24 ёшли футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, хавбек жорий мавсумда умумий 21та учрашувда майдонга тушиб, 6та сариқ карточка билан жазоланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!