“Манчестер Юнайтед” “Аякс”ни хурсанд қилди
“Манчестер Юнайтед” Нидерландия чемпионатида ўзини кўрсатаётган Донни ван де Бекни олиш учун “Аякс”га 40 миллион евро таклиф қилди.
Амалда бу таклиф амстердамликларни қониқтиради. Чунки улар футболчини 44 миллион еврога сотишни режалаштираётган эди.
“Манчестер Юнайтед” билан музокарани давом эттираётган Доннининг яна икки йиллик шартномаси бор. 23 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 11 та голли пас муаллифи бўлди.
Унга “Ювентус” ва “Реал”дан ҳам қизиқиш бўлмоқда.
Фикрлар