“Манчестер Юнайтед” барибир қиммат тўпурар оладиган бўлди

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.

Клуб раҳбарияти январда Маркус Рэшфордни сотиб юборадиган бўлди. Манчестерликлар ҳужум чизиғига янги тўпурар сифатида Рандаль Коло-Муанини олиб келмоқчи.

Франциялик футболчини ПСЖ катта умидлар билан 2023 йил ёзида ўз сафига қўшиб олган эди. Парижликлар тўпурар учун “Айнтрахт”га 95 миллион евро тўлаган.

Лекин ПСЖга Луис Энрике бош мураббий этиб тайинланганидан кейин Рандаль асосий таркибга киритилмади.

Коло-Муанининг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун қишки  трансферлар вақтида бошқа клубга ўтишга тайёр. ПСЖ ҳам унинг йўлин тўсмоқчи эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!