“Манчестер Юнайтед” Бенземадан юз ўгирди

Саудия Арабистони Профессионал лигасида “Ал-Иттиҳод” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Карим Бензема клубдан кетиш пайида юрибди.

36 ёшли ҳужумчи клуб раҳбарияти билан келиша олмай қолган. Бош мураббий Марсело Галлардор машғулотларга келмаган машҳур форвардни жамоадан четлатган ва Дубайдаги йиғинга қўшмаган.

Бу вазият Европанинг бир неча клублари эътиборини тортда. Кўп гол ура оладиган ҳужумчига эҳтиёж сезаётган “Манчестер Юнайтед” франциялик тўпурарни мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи эди.

Talksport нашрининг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари йилига 100 миллион евро маош олаётган футболчидан қисқа муддат фойдаланиш ғояси ўзини оқламайди, деган хулосага келган.

Бензема саудияликлар сафига ўтганидан бери 24 та учрашувда рақиб дарвозасини 15 маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!