"Манчестер Юнайтед" бир француз ўрнига бошқасини олиб келмоқчи
Жорий мавсум якунида “Лион”ни тарк этишга қарор қилган ҳужумчи Мусса Дембеле Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Todofichajes маълум бўлди.
Манбанинг хабарига кўра, 26 ёшли франциялик футболчини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Қизил иблислар” Дембелени Антони Марсьялга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Манкунианликлар Муссани текинга қўлга киритишлари мумкин, чунки унинг "Лион" билан шартномаси шу ёзда тугайди.
Дембеле Франция чемпионатининг жорий мавсумида 21 учрашувда қатнашиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар