“Манчестер Юнайтед” бир жамоадан икки ўйинчини олмоқчи

  • 9 ноябрь, 2023, 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Янги мавсум бошидаёқ бир неча маротаба мағлубиятга учраган “Манчестер Юнайтед” таркибида жиддий ўзгаришларни амалга оширмоқчи.

Tecno

Манчестерликларга “Монако”нинг икки нафар ўйинчиси маъқул келди. Манбаларнинг таъкидлашича, улар 22 ёшли ҳимоячи Вандерсон де Оливейра ҳамда 24 ёшли ярим ҳимоячи Юссуф Фофанани нишонга олди.

Эрик тен хаг режасига кўра,  Вандерсон ўнг қанот ҳимоясини мустаҳкамлаши талаб этилади. Бу футболчи яқин келажакда Аарон Уан-Биссака ўрнини эгаллайди.

Юссуф Фофана эса, таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланади. Бу футболчини Каземирога рақобатчи ва ўринбосар сифатида олиб келишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!