“Манчестер Юнайтед” бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи

"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" собиқ ҳужумчиси Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради ESPN.

Аргентиналик форвардга кўплаб инглиз клублари, жумладан, "Манчестер Юнайтед" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, Паулони ёзда жамоадан кетмоқчи бўлган Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо “қизил иблислар” Дибалани “Олд Траффорд”га олиб келишни мўлжаллаётган бўлса-да, Роналдуни ҳам сотиш ҳақида ўйлагани йўқ.

Дибала ўтган мавсумда туринликларнинг барча мусобақалар доирасидаги 39 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди. У 2022 йилнинг 30 июнида эркин агент сифатида “кекса синьора”ни тарк этди.

Роналду якунига етган мавсум “Манчестер Юнайтед”нинг барча мусобақалар доирасидаги 39 учрашувида майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!