“Манчестер Юнайтед” бош мураббийликка “Барса” қадрламаган афсонани олиб келади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти нидерландиялик бош мураббий Эрик тен Хаг ўрнига бошқа мутахассис қидирмоқда.

Манчестерликлар таклиф этиладиган мутахассислар рўйхатига Хави Эрнандесни ҳам қўшди.

Испаниялик мутахассис ўзи афсонага айланган “Барселона” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганидан бери ишсиз юрибди.

Англия суперклуби мутасаддилари икки маротаба Хави Эрнандес билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилган. Бу ҳақида Daily Mail нашри журналисти Крис Уиллер маълум қилди.

Бу орада Хави мураббийлик фаолиятини бошлаган Қатарга ҳам кетиб қолиши мумкин. Қатарликлар испаниялик мутахассис бу мамлакатнинг миллий терма жамоасини бошқаришини сўрашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!