Ads

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, Агар МЮ Маурисио Почеттино билан келиша олмаган ҳолда, бор эътиборини айнан 48 ёшли англиялик мутахассисга қаратади.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ЖЧ-2018да муваффақиятли иштирок этгач, мамлакат футбол ассоциацияси Саутгейтнинг маошини 2 млн евродан 3 млн еврогача ошириб, у билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар узайтирган эди.

Айни дамда эса “Манчестер Юнайтед”га норвегиялик Оле-Гуннара Сульшер устозлик қилмоқда.