"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандешга нарх белгилади
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш жамоани тарк этиши мумкин.
Португалия терма жамоаси футболчиси яқин келажакда жамоасини ўзгартириш эҳтимоли бор. "Caught Offside" нашри берган хабарларга кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти 31 ёшли футболчини катта сумма эвазига сотиб юбориш вариантини кўриб чиқмоқда. Манкуниянликлар Фернандешни сотиш орқали камида 80 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. Футболчи учун асосий даъвогар сифатида Саудия Арабистони клублари қаралмоқда. Португалияликнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, хавбек жорий мавсумда умумий 16 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 голли узатмани амалга оширди.



Комментарии