"Манчестер Юнайтед" даҳшатли трансферни амалга оширмоқчи. Бу футболчи ҳужум чизиғини тўлдиради

"Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн фаолиятини мамлакатнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" ёзда Кейнни сотиб олишни ўйламоқда. МЮ 27 ёшли футболчи учун 90 миллион фунт стерлинг беришга тайёр. Ўз навбатида, ҳужумчининг ўзи бу трансферга рози бўлган.

Англиялик ҳужумчи жорий мавсум АПЛда 31 ўйинда майдонга тушган ва 21 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!