“Манчестер Юнайтед” дарвозабонини Чемпионшипга чорлашмоқда

“Манчестер Юнайтед” жамоаси голкипери Сэм Жонстон фаолиятини Чемпионшипда давом эттириши мумкин. Daily Telegraph нашрининг хабар беришича, 23 ёшли дарвозабонга “Астон Вилла” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Айтиш керакки, бирмингемликлар аввалроқ жамоа бош мураббийини истеъфога чиқариб, ўрнига Стив Брюсни олиб келишган эди. Айни шу мураббий Жонстонни жамоага олиб келишни истамоқда. Гап футболчининг ижараси ҳақида бормоқда.

Маълумот учун, Жонстон ушбу мавсум “Манчестер Юнайтед” таркибида бирорта учрашувда ҳам  майдонга тушмаган. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!