"Манчестер Юнайтед" Давид Де Хеадан айрилади

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа яқинда "Реал" жамоасига ўтиб кетиши мумкин.

 

"Реал" раҳбарияти ҳозирги дарвозабон Кейлор Навас ўтган мавсумда ўта ишончли ўйин кўрсатганига қарамай, Испания терма жамоаси посбонини Англиядан ортга қайтаришни ният қилган. 2015 йилнинг ёзида "Реал" Давид Де Хеанинг трансферини амалга оширишга улгурмай қолган эди. 

 

"Манчестер Юнайтед" ва Де Хеа ўртасидаги шартномада футболчи учун 60 миллион евро тўлаган жамоа уни қўлга киритиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мадрид клуби бу суммадан воз кечишга тайёрлигини билдирди. 

 

Де Хеа бу мавсумда 17 учрашувда майдонга тушиб, шулардан бештасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!