"Манчестер Юнайтед" Де Хеага рақобатчи топди

  • 16 Jun 18:30
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер” дарвозабони Андре Онана фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да дамом эттириши мумкин.

Tecno

"The Guardian" нашри хабарига кўра, Давид Де Хеанинг беқарор ўйинлари фонида "Манчестер Юнайтед" камерунлик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Шунинг учун ҳам бош мураббий Эрик тен Хаг испаниялик дарвозабонга рақиб олмоқчи.

Қайд этилишича, Онананинг ўзи ҳам “қизил иблислар”га ўтишга қарши эмас.

Аввалроқ, 27 ёшли дарвозабонга Лондоннинг "Челси" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Онана ўтган мавсум "Интер" сафида А Сериянинг 24 баҳсида майдонга тушиб, 24 та гол ўтказиб юборди ва 8 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Comments

You must be logged in to commet!