“Манчестер Юнайтед” деярли бутун таркибдан воз кечмоқда
“Манчестер Юнайтед” жорий мавсумдан кейин таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширишга қарор қилди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, клубни тарк этиши кутилаётган 11 нафар ўйинчи орасида машҳур футболчилар ҳам бор
ESPN нашрига кўра, биринчи бўлиб, жамоани бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро тарк этиши мумкин. Шунингдек, ҳимоя вакилларидан Рафаэль Варан ва Ҳарри Магуайр ҳам ўзига янги иш жойи топиши кераклиги айтилмоқда.
Клуб хўжайинлари ёзда янги ўйинчиларни олиб келмоқчи. Бунинг учун етарли даражада маблағ бор. Бироқ молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаслик ва клуб тараққиётининг барқарорлигини таъминлаш учун таркиб вакилларидан бир нечтасидан воз кечишга тўғри келади.
Юқорида номи келтирилган ўйинчилардан ташқари, кетиши кутилаётганлар рўйхатида Кристиан Эриксен, Скотт Мактоминай, Аарон Ван-Биссака ва Виктор Линделёф каби таниқли юлдузлар ҳам бор.
Фикрлар