“Манчестер Юнайтед” эгаси: “Менга Эрик ёқади. У жуда яхши мураббий”
"Манчестер Юнайтед" эгаси Жим Рэтклифф Эрик тен Хагнинг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.
Журналистлар “қизил иблислар” раҳбаридан жамоа бош мураббийига ишонасизми, деган саволни беришди.
“Мен бу саволга жавоб беришни хоҳламайман. Менга Эрик ёқади. Менимча, у жуда яхши мураббий, лекин бу менинг қарорим эмас, бу “Манчестер Юнайтед” жамоа менеджерлари шундай масалаларни ҳал қилишади.
Аммо, шуни айтишим лозимки, МЮда ҳали янги келган бош диреcтор (Омар Барреда) ва спорт диреcтор (Ден Эшуорд) иш олиб боришмоқда. Улар июл ойида ўз ишларига киришишган.
Улар бу ерда бор-йўғи бир неча ҳафта бўлди, шунинг учун улар ҳамма нарсани синчиклаб таҳлил қилишлари ва оқилона қарорлар қабул қилишлари керак.
Мақсадимиз аниқ – биз “Манчестер Юнайтед”ни керакли жойга қайтаришни истаймиз”,-деди “Юнайтед”нинг эгаси.
Фикрлар