"Манчестер Юнайтед" экстра-таймдаги ягона пенальти эвазига "Копенгаген"ни енгди

Германиянинг Кёльн шаҳрида УЕФА Европа Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Копенгаген" учрашуви якунига етди. Унда "қизил иблислар" Даниядан ташриф буюрган рақибларини кичик 1:0 ҳисобида таслим этишди. 

Шу тариқа, манкуниянлар мусобақа ярим финалига йўл оладиган бўлди. Улар ушбу босқичда "Севилья" - Вулверхэмптон" баҳси ғолибига қарши кураш олиб боради.

  • 120+3'

    Учрашув якунланди. Уни сизлар билан матнли тарзда Жавоҳир Азимов кузатиб борди.

  • 120+1'

    Жамоасига пенальти ишлаб берган Марсьяль захирага олинди. МакТоминай ўйинни якунлаб қўяди.

  • 120'

    Қизиқарли учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 119'

    Стандарт вазиятни комбинацион амалга оширган "Копенгаген" футболчиларидан МЮ вакиллари тўпни олиб қўйди. Хавфли қарши ҳужумга югурган Лингардга тезлик етишмади.

  • 118'

    Матични чиройли тарзда алдаб ўтган Викни сербиялик футболчининг ўзи йиқитди. Хавфли жарима зарбаси.

  • 116'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Викнинг зарбасини бироз аввал майдонга тушган Линделёф зарарсизлантирди.

  • 115'

    Данияликлар сўнгги дақиқаларда бор кучини тўплаб, олдинга ўтмоқда. Ҳозирча, фойдасиз.

  • 113'

    Сулбшердан ҳам юриш: Жесси Лингард қолган вақт давомида Рэшфорд ўрнида ҳаракат қилади.

  • 111'

    "Копенгаген" сафидаги энг фаол ўйинчилардан бири майдондан олигди: Фальк майдонни тарк этди. Унинг ўрнига 17 ёшли Вильям Вик майдонга ташланди.

  • 109'

    Устунликни яна бир голга ошириш мақсадида манкунияликлар ҳужумга ўтяпти.

  • 107'

    Вазият жиддийлигини чуқур ҳис қилган ҳолда, Сольбаккен шогирдлари ҳужумларни тўхтатмаяпти.

  • 106'

    Сўнгги бўлим бошланди!

  • 105+3'

    Кичик танаффус!

  • 105+2'

    Йоханссондан яна бир супер ҳаракат: Матанинг чамаси 10 метрдан берган зарбасини даниялик кипер оёқлари билан бартараф этди.

  • 105+2'

    Зека ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 105+1'

    Жароҳат олган Стаге ўз ўрнини Роберт Мудражияга бўшатиб берди. Шунингдек, Варела ўрнига Карло Бартолец туширилди.

  • 105'

    Биринчи экстра таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 105'

    Стаге жароҳат олиб, майдонда ётибди.

  • 103'

    Матанинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 101'

    Рақибини алдай олмаган Винд унга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 100'

    Рэшфорд рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 98'

    Яна бир бор 3 рақибини алдаб, марказдан ёриб кирган Марсьяль жамоадоши Хуан Матани тўп билан таъминлади. Испаниялик футболчининг зарбасини ҳимоячилар бартараф этди.

  • 95'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тўп олдига яқинлашган Бруну Фернандеш дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 94'

    Охирги дақиқаларда фаоллиги билан ажралиб турган Марсьялни жарима майдончаси ичида Бьеллан қўллари билан ушлаб қолди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 93'

    Марсьялнинг яна бир аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 92'

    Марказдан ёриб кирган Марсьяльнинг зарбасини Йоханссон зарарсизлантирди.

  • 91'

    "Манчестер Юнайтед"нинг Европа Лигасидаги энг яхши тўпурари Гринвуд ўрнига, энг яхши ассистенти Мата туширилди.

  • 91'

    Қўшимча бўлимларнинг биринчиси бошланди.

  • 90+4'

    Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Олдинда экстра таймлар!

  • 90+2'

    Фальк техник ҳаракатлари билан МЮ ҳимоячиларини асабларини синаб кўрмоқда. Ортда қолган вақт мобайнида даниялликларнинг энг фаол футболчиси айнан Фальк.

  • 90+1'

    3 нафар рақибини алдаб ўтган Марсьяль зарба беришда кечикди. Ўта ҳавфли ҳужум бартараф этилди.

  • 90'

    Тюрпен ўйинга 3 дақиқа қўшиб берди.

  • 89'

    Уан-Биссака "Копенгаген" жарима майдончаси ичида рақибларини топа олмади.

  • 87'

    Жарима майдончаси яқинидан кучли зарба берган Брунунинг уриниши рақиб футболчилари томонидан қайтарилди.

  • 85'

    Бурчак тўпини ижро этган Бруну Фернандешнинг бу сафарги уриниши ҳам бесамар якунланди.

  • 84'

    Йоханссондан супер сейв! Марсьялнинг узоқ бурчакка айлантириб йўллаган зарбасини даниялик кипер қайтарди.

  • 83'

    Узоқ масофадан Рэшфорд зарба берди: ноаниқ.

  • 81'

    Вареланинг ўнг қанотдан ёриб кириши натижасида Уильямс у билан тўқнашиб кетди. Тюрпен ишонч билан пенальти йўқлигини таъкидлади.

  • 79'

    Ўйин давомида МЮ қанот ҳимоячилари суст ҳаракат қилмоқда. Ҳужумлар, асосан, марказдан уюштириляпти.

  • 77'

    Истиқболли ҳужумни қўполлик билан тўхтатиб қолган Стаге огоҳлантирилди.

  • 76'

    Захирадан ўйинга қўшилган Миккель Кауфман ҳам сариқ карточка олди.

  • 75'

    Маркус ўйинни давом эттира олади. У ўрнидан турди.

  • 74'

    Оёғига зарба қабул қилиб олган Рэшфорд майдонда ётибди.

  • 72'

    "Копенгаген" футболчилари фаоллашмоқда.

  • 70'

    Клеман Тюрпен жамоаларга салқинланиб олишлари учун имконият берди.

  • 70'

    Сульшер ҳам икки шогирдини захирага олди: Эрик Байи ва Фред майдонни тарк этишди, энди уларнинг ўрнида Виктор Линделёф ҳамда Матич ҳаракат қилади.

  • 68'

    Йоханссондан дабл сейв. Бруну ҳамда Погбанинг ҳавфли зарбаларини данияликлар посбони бартараф этди.

  • 65'

    Фальк рақиб ҳимоячиларидан менсимай ўтиб кетган ҳолда, марказга пас оширди. Аммо жамоадошлари ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади.

  • 64'

    Қарши ҳужумга қочиб кетаётган рақибига қўллари билан зарба берган Эрик Байи огоҳлантирилди.

  • 63'

    Бруну Фернандешнинг узоқ масофадан йўллаган супер зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

  • 61'

    Магуайр Кауфманни қўллари билан тўхтатиб қолганлиги учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 58'

    Сольбаккен иккиталик ўзгаришни амалга оширди: Мохаммед Дарами ҳамда Пеп Бил ўрнига Миккель Кауфманн билан Браян Овьедо туширилди.

  • 57'

    Бу сафар ҳам гол муаллифи офсайдда қолиб кетганлиги ойдинлашди.

  • 57'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Гринвуднинг зарбаси устунга тегиб, Рэшфорд оёқларига келиб тушди. Маркус бўш қолган дарвозани ишғол этди.

  • 55'

    Фреднинг ўнг оёқда берган зарбасини Йоханссон ушлаб олди.

  • 53'

    "Копенгаген" форварди Винд билан тўқнашиб кетган Уильямс оёғини жароҳатлаб олган кўринади. Бироқ ўрнидан туриб, баҳсни давом эттирмоқда.

  • 51'

    "Манчестер Юнайтед" вакиллари иккинчи 45 дақиқаликда ҳам фаолликни ушлаб турибди.

  • 49'

    Ўз қанотида Маркус Рэшфорд 2 рақибини чалғитиб, марказга узатма амалга оширди. Погбанинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 47'

    Байи рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам бу сафар оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45+5'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Тайм охирини Сульшер шогирдлари ҳужумда ўтказишмоқда.

  • 45+1'

    Гринвуд тўп оширилганда воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетганлигини ВАР бош ҳакамга маълум қилди.

  • 45'

    Тюрпен компенсация сифатида 4 дақиқа қўшиб берди.

  • 45'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Решфорднинг заргарона узатмаси туфайли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Гринвуд дарвозани ишғол қилди.

  • 44'

    Уан-Биссаканинг марказга оширган тўпига Марсьяль мослаша олмади. Оқибатда, вазият бой берилди.

  • 43'

    Марсьяль рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Бош ҳакам вазиятни пенальти учун етарли эмас, деб баҳолади.

  • 41'

    Манчестерликлар қанотлар бўйлаб тез-тез узатмаларни амалга оширишяпти.

  • 39'

    Биринчи бўлим якунланиб бормоқда, жамоалар ҳали дарвозаларга голга тортадиган зарба бера олмади.

  • 37'

    Зарба позициясига чиқиб борган Дарами ҳавфли зарба берди. Тўп Байига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 36'

    Яна бир бор ноаниқ узатма: Бруну Фернандешнинг узатмасига Рэшфорд етиб бора олмади.

  • 35'

    Майдон марказида Сульшер шогирдлари тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 32'

    Брунунинг моҳирона пасидан сўнг жарима майдончасига кирган Уильямс бош ҳудудда турган Гринвудга тўп оширди. Мэйсон зарбагача етиб бора олмади.

  • 30'

    Рэшфорднинг қулай узатмасига Марсьяль ета олмади.

  • 28'

    Жарима тўпини ижро этган Бруну Фернандешнинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

  • 27'

    Жарима майдончасига яқин ҳудудда Марсьялга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 24'

    Тюрпен жамоаларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди. Кулинг брек.

  • 23'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Дарами ўз техникаси қурбонига айланди. Финт муваффақиятсиз чиқди.

  • 21'

    Марсьяль ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 20'

    МЮ футболчилари стандарт вазиятни комбинацион тарзда ижро этди.

  • 17'

    "Қизил иблислар" ҳимоясида саросимали вазият. Дарами Эрик Байини чалғитиб, зарба берди. Тўп йўлига Магуайр тўғаноқ бўлди.

  • 14'

    Сон пайларини чўзиб олган "Копенгаген" етакчиси Бойлесен майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрни Бенгтссон билан тўлдирилди.

  • 13'

    Фалькнинг берган кучли зарбаси Уан-Биссаканинг юзига тегди. Ангиялик ҳимоячига ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 12'

    Қанотдан етказиб берилган тўпга Дарами кўнгилдагидек зарба бера олмади.

  • 11'

    "Копенгаген" футболчилари МЮ жарима майдончааси олдида ўзаро пас алмашмоқда.

  • 9'

    Гринвуд қулай позициядан зарба йўллай олмади.

  • 8'

    Узоқ масофадан зарба берган Рэшфорднинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 7'

    МЮ сардори рақиб жарима майдончасида қоида бузди.

  • 5'

    Брэндон Уильямс Рэшфордга ноаниқ пас берди. Натижада, ҳужум барбод бўлди.

  • 3'

    Бруну Фернандешнинг узатмасини рақиб футболчилари қайтариб юборди.

  • 2'

    Ўйин бошида данияликлар чап қанотдан ҳужумга ўтди. Байи ҳавфни бартараф этди.

  • 1'

    Бош ҳакам Клеман Тюрпен учрашувни бошлаб берди.

  • 0'

    Европа Лигаси мадҳияси остида жамоалар майдонга тушиб келишди. Ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!