“Манчестер Юнайтед” энг зўр тўпураридан айрилиши мумкин
“Манчестер Юнайтед”ни Криштиану Роналду тарк этганидан кейин Маркус Рэшфорднинг ўйини очилиб, у жамоанинг асосий тўпурарига айланиб олди.
Деярли ҳар бир учрашувда гол ураётган 25 ёшли ҳужумчининг манчестерликлар билан шартномаси якунланиб бораётгани ортидан унга қизиқиш билдираётган грандлар сафи кенгаймоқда.
Sport Bild нашри Маркусга “Бавария” жиддий қизиқаётгани ҳақида ёзди. Бундеслига чемпиони раҳбариятига Рэшфорднинг 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйинлари ҳам маъқул келган. “Бавария” англиялик юлдузни ёзда “Барселона”га ўтиб кетган Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда.
Рэшфорд жорий мавсумда Англия Премьер –лигасида 12 та ва Европа лигасида тўртта гол муаллифи бўлди.
Фикрлар